• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +27.9°C
Detail image

Германияда тоғни сотиш тўғрисида eBay’да реклама эълон қилинди. Унинг муаллифи 235 минг доллар миқдорида пул тушишини хоҳламоқда, деб ёзади Esquire.

Фото: Esquire

Саксония Швейцариясининг тоғларидан энг кичиги Циркельштайн тоғи сотилмоқда. Циркельштайннинг баландлиги 3,8 минг метрни ташкил қилади.

Маълум бўлишича, дастлаб тоғ эгалари 1,2 миллион доллар нархни белгилган, аммо кейинчалик уни сезиларли даражада пасайтирган. Тоғнинг ҳозирги эгаларининг ёши каттароқ бўлганлиги сабабли энди Циркельштайннинг ҳолатини кузатолмайди. Шунинг учун улар тоғни сотишга қарор қилган. Харидор сотиб олинган ҳудудда бирон-бир ўзгартириш киритиш учун эксклюзив ҳуқуқни олмайди, лекин у ерда машина ҳайдашга рухсат берилган ягона шахс ҳисобланади.

Фото: Esquire

Циркельштайн 1818 йилда немис рассоми Каспар Давид Фридрихни «Денгиз тумани бўйлаб саёҳат қилган дарбадар» расмини яратишга илҳомлантирган.

Ўхшаш янгиликлар