• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Ҳатто офисда ҳам тери ва сочларни парвариш қилишни унутмаслик керак — офисда кўпинча ҳаво қуруқ бўлади, бу уйда кўрсатилган гўзаллик саъй-ҳаракатларини бекор қилиши мумкин. Бундан ташқари, ишдан кейин учрашув ёки зиёфат режалаштирилган бўлса, тезда ташқи кўринишни тартибга солиш керак. Marie Claire нашри офисда ҳам фойдаланиш керак бўлган косметик маҳсулотларни санаб ўтди.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Юз ва тана учун намлантирувчи крем

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Намлантирувчи кремлар тери қуришига қарши курашда асосий ёрдамчидир. Уни стол устида сақлаш ва ноқулайликни ҳис қилганда оз миқдорда қўллаш тавсия этилади. Юз ва тана учун универсал лосьон сотиб олиш ёки ҳар бир аъзо учун алоҳида маҳсулотларни харид қилиш мумкин.

Соч учун зардоб

Ташқаридаги ёмғирли об-ҳаво ёки офис кондиционери сочларни жингалак, мўрт ёки қуритиб юбориши мумкин. Вазият толалар бўйлаб тенг равишда тақсимланган бир неча томчи намловчи ёки текисловчи зардоб билан тезда тузатилади.

Гигиеник лаб бўёғи

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Офис кондиционерларининг таъсири остида нафақат тери ва сочлар, балки лаблар ҳам қурий бошлайди. Лабда ёриқлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун ҳимоя қатламини ҳосил қилувчи гигиеник лаб бўёғини сумкада олиб юриш керак.

Декоратив лаб бўёғи

Офисдан кейин зиёфат учун тезда тайёргарлик кўриш керак бўлганда, севимли ёрқин лаб бўёғи образни тезда янгилайди.

Гигиеник восита

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Иш жойи нафақат гўзаллик, балки соғлиққа ҳам ғамхўрлик қилишга арзийди. Антибактериал гел ёки спрей ҳар қандай ходимнинг ёнида бўлиши жуда ҳам муҳим.

Салфетка

Агар тери қуруқликка эмас, балки ёғланишга мойил бўлса, салфеткалар тўплами керак бўлади. Улар тезда ёғни ва кун охирида эскирган макияжни тозалашга ёрдам беради.

Севимли атир

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Севимли атирнинг бир неча томчиси (фақат ҳаддан ташқари ошириб юбормаслик керак) тушлик вақтидаги учрашувда ҳам, кечки зиёфат учун ҳам фойдали бўлади.

Ўхшаш янгиликлар