• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, мамлакат собиқ президенти ва бош вазири Дмитрий Медведев ўз Telegram-каналида ўз-ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР)га ташриф буюргани ҳақида ёзди.

Дмитрий Медведев ЛХРда йиғилишнинг бошқа иштирокчилари билан
Фото: Дмитрий Медведенинг Telegram’даги саҳифаси

Медведевнинг сўзларига кўра, у ерда Россия президенти Владимир Путиннинг топшириғи билан ДХР ва ЛХР раҳбарлари билан ушбу республикаларни таъминлаш чора-тадбирлари бўйича мажлис ўтказган.

Йиғилишда, шунингдек, бош прокурор Игорь Краснов, президент маъмурияти раҳбари биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, ички ишлар вазири Владимир Колоколсев, ФХХ директори Александр Бортников ва Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин қатнашди.

«Алоҳида эътибор ЛХДР ва ДХР қонунчилигини Россия қонунчилиги билан уйғунлаштиришга, инфратузилмани қайта тиклашга, касалхоналарни таъмирлашга ва мактабларни ўқув йили бошланишига тайёрлашга, ижтимоий муаммоларга ва фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилди», — дейилади Медведевнинг Telegram-каналида.

Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосарининг ЛХРнинг айнан қайси ҳудудига борганига аниқлик киритилмади.

Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Дмитрий Медведев бир неча марта урушни ёқлаб чиқди, Ғарб ва Украина сиёсатчиларини ҳақорат қилди ҳамда Украина келажакда «дунё харитасида мавжуд бўлиши» юзасидан шубҳалар билдирди.

10 август куни журналист ва ёзувчи Михаил Зигарь Der Spiegel учун ёзган мақоласида манбаларга таяниб қайд этишича, Дмитрий Медведев Украина ва Ғарбга ҳужум қилишига сабаб шуки, Путин унга агар ўзини «кучли сиёсатчи» сифатида кўрсаца ва «тарихий лаҳзага мувофиқ иш тутса» яна Россия президентига айланиши мумкинлигига ишора қилган.

Ўхшаш янгиликлар