• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

«Дарё» нашри 29 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

Украина ҳозирча НАТОга қабул қилинмайди, аммо Европанинг 7 давлати  Украинага ёрдам бермоқчи

НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Бухарестдаги учрашувда Украина учун альянс эшиклари очиқлигини, аммо «ҳозир унинг аъзо бўлиши учун қулай фурсат эмаслиги»ни эълон қилади. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда. Вазирлар Руминия пойтахтида 29 ноябрь куни учрашади.

Исмини ошкор қилмаган европалик дипломатнинг сўзларига кўра, НАТОнинг баъзи мамлакатлари альянсга аъзолик йўлида «Киевга очиқроқ йўл тақдим этиш»ни талаб қилмоқда, бироқ бу масалада консенсус мавжуд эмас.

Bloomberg маълумотларига кўра, Украина иттифоқчилари унинг НАТОга қўшилиш бўйича сўровига эҳтиёткорлик билан ёндашган, чунки «блокнинг коллектив мудофаа бўйича мажбуриятлари уларни Россия билан тўғридан-тўғри зиддиятга тортиши мумкин».

Айни вазиятда Европанинг 7 давлати Украинага қишдан чиқишда ёрдам беришни ваъда қилмоқда

Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради

Курдларнинг «Сурия демократик кучлари» альянси мамлакат шимоли-шарқидаги курдлар назоратида бўлган ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича Дамашқ ҳукумати билан келишувга эришишда Россия вакилларидан ёрдам сўради. Бу ҳақда СДК вакили Арам Хонга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

«Биз Россия вакилларидан Дамашқ расмийлари билан ҳудудимизни ҳимоя қилиш юзасидан ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича келишувга ташаббус кўрсатишни сўрадик», — деди у.Қайд этилишича, Россия томони билан учрашув ўтказилган, унда Туркиянинг СДКга шартлари ўртага ташланган. СДС бу шартларни рад этган.

Арам Хон, шунингдек, АҚШ Анқаранинг Сурия шимоли-шарқидаги ҳарбий амалиётига қарши эканини тасдиқлаган бўлса-да, можарони ҳал қилиш учун жиддий қадамлар қўймаганини айтди.20 ноябрдан бери Туркия Сурия шимолида «Курдистон ишчилар партиясининг» Сурия қанотига қарши ҳаво операциясини ўтказмоқда – унда Кобани шаҳрига, шунингдек, Ироқ шимолига зарбалар берилгани хабар қилинган. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон операцияни муваффақиятли деб атади ва унинг ортидан қуруқликдаги операция ўтказилишини истисно қилмади.

Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади

Ўзбекистонда қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу тизим 1 декабрдан бошлаб тест режимида ишга туширилишини маълум қилди.

Ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима балларини ҳисоблаб бориш, ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчини маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, қоида бузмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланиши тартибини назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий этиш белгиланган.

Ҳозирги кунда қонун лойиҳаси такомиллаштириш жараёнида, шунга кўра 1 декабрдан бошлаб жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади.

Бунда қоидабузарликлар автоматик тарзда дастурий таъминотда қайд этиб борилади. Ушбу тизим янги бўлганлиги сабабли, тест режимида ишлаган вақтда тизимдаги ҳамда содир этилган қоидабузарликлардаги барча хато ва камчиликлар тизимни техник қўллаб-қувватлаш даврида босқичма-босқич аниқланиб, бартараф этилиб, такомиллаштирилиб борилади.

Ўхшаш янгиликлар