
Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал дастлабки учрашувларидан ўрин олган навбатдаги икки баҳс 7 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтди.
Фото: Twitter / «Дарё»
«Бавария» ўз майдонида ПСЖни қабул қилди. Ўтган йилги финалчилар ўртасида кечган баҳсда парижликларнинг қўли баланд келди. 3-дақиқада Килиан Мбаппе Неймарнинг узатмасидан кейин ҳисобни очди. 28-дақиқага келиб эса Маркиньос орадаги фарқни оширди. Орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмас Эрик Шупо-Мотинг ҳисобни қисқартиришга эришди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда йўл олди.
Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Томас Мюллер ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, мувозанатни тиклади. Аммо 68-дақиқада Мбаппе дублни расмийлаштирган ҳолда ўйинга якуний нуқтани қўйди.
«Бавария» — ПСЖ ўйинида урилган голларни бу ерда кўриш мумкин — видео.
Фото: Twitter / «Дарё»
«Челси» меҳмонда «Порту» билан куч синашди ва Мэйсон Маунт ҳамда Бен Чилуэллнинг голларига эвазига ишончли ғалабага эришди.
«Порту» — «Челси» ўйинида урилган голларни бу ерда кўриш мумкин — видео.
Ҳар иккала жуфтликнинг жавоб баҳслари 13 апрель санасига белгиланган.
ЕЧЛ
1/4 финал, дастлабки баҳслари
7 апрель, чоршанба
«Бавария» Германия – ПСЖ Франция 2:3
Голлар: 0:1 – 3 Мбаппе, 0:2 – 28 Маркиньос, 1:2 – 37 Шупо-Мотинг, 2:2 – 60 Мюллер, 2:3 – 68 Мбаппе.
«Бавария»: Нойер, Павар, Люка Эрнандес, Алаба, Зюле (Боатенг, 42), Сане, Горетцка (Дэвис, 33), Коман, Мюллер, Шупо-Мотинг, Киммих.
ПСЖ: Навас, Диалло (Баккер, 46), Маркиньос (Эррера, 30), Дагба, Кимпембе, Гуйе, ди Мария (Кин, 71), Данилу Перейра, Дракслер, Мбаппе, Неймар (Рафинья, 90).
Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (35), Дракслер (62), Киммих (70), Боатенг (72), Шупо-Мотинг (89).
«Порту» Португалия – «Челси» Англия 0:2
Голлар: 0:1 – 32 Маунт, 0:2 – 85 Чилуэлл.
«Порту»: Марчесин, Манафа (Францишку Консейсау, 83), Сануси, Пепе, Мбемба, Корона, Отавио (Фабиу Виейра, 83), Марега (Тони Мартинес, 83), Урибе, Диас, Груйич.
«Челси»: Менди, Жеймс (Тиаго Сильва, 80), Аспиликуэта, Кристенсен, Чилуэлл, Маунт (Канте, 80), Ковачич (Эмерсон, 90), Ҳаверц (Жиру, 65), Жоржиньо, Рюдигер, Вернер (Пулишич, 65).
Огоҳлантиришлар: Мбемба (63), Груйич (79).