• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

«Бунёдкор» Суперлига 10-турида «Насаф»га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Фото: «Бунёдкор»

Тошкент клуби мавсум аввалидаги 10 та турда 12 очко жамғарди. Бу жамоа тарихидаги энг ёмон старт ҳисобланади. «Бунёдкор» 3 марта ғалаба қозонган бўлса, 4 та ўйинда мағлуб бўлди, яна уч ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати — 12:18.

Бундан аввалги энг ёмон старт 2017 йилда қайд этилган бўлиб, унда «қалдирғочлар» дастлабки ўн турда 13 очко тўплаган. Ўша мавсумни «Бунёдкор» 4-ўринда якунлаганди.

Пойтахт клуби кейинги турда «Сурхон»га қарши баҳс юритади. Ўйин 29 май куни бўлиб ўтади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Ўхшаш янгиликлар