• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Ажрим ва шахсий ҳаётдаги муаммолардан кейин нақд 40 килограмм вазн ташлаган қўшиқчи Адел барча мухлисларни ҳайратда қолдирди. Унинг бунчалик кескин ўзгаришининг сири нимада бўлиши мумкин? Бу сиртфуд парҳези бўлиб, айнан шу орқали Гвинет Пелтроу ва шаҳзода Гарри ҳам бир пайтлар вазн камайтирган, деб ёзади «Домашний очаг».

Фото: Reuters

Сиртфуд парҳези нима?

Британиялик диетологлар Аидан Гоггинс ва Глен Matteн SirtFud Diet китобининг муаллифларидир. Улар биринчи бўлиб Голливудга сиртфуд парҳези ҳақида маълум қилди. Олимларнинг фикрича, режимли овқатланиши туфайли ҳафтасига 3 килодан осонгина қутулиши мумкин. Парҳезнинг асосий қоидаси шуки, организмдаги сиртуинларни фаоллаштирадиган маълум маҳсулотлардан истеъмол қилишдир. Сиртуин — ҳужайраларни яллиғланиш ва ўлимдан ҳимоя қилувчи оқсил. Бундан ташқари, сиртуин метаболизмни тезлаштиради ва қаришни секинлаштиради. Олимларнинг сўзларига кўра, бундай парҳез вақтида мушаклар эмас, балки фақат ёғ эрийди.

Фото: Pinterest

Қандай маҳсулот истеъмол қилиш керак?

Сиртуинлар оқ гўшт ва тухумдаги каби оддий оқсиллар эмас. Уларни олиш учун полифеноллар, яъни антиоксидантларга бой бўлган маҳсулотлар керак. Улар ушбу рўйхатга киритилган:

  • кўк чой;
  •  85 фоизни какаони ўз ичига олган қора шоколад;
  • олма;
  • цитрус;
  • петрушка;
  • қорағат;
  • селдр;
  • гречка;
  • ёнғоқ;
  • балиқ;
  • тофу;
  • зарчава;
  • қизил пиёз;
  • қизил шароб.

Рационнинг асосий босқичлари

Бир қарашда, ҳамма нарса оддийдек туйилади — шунчаки гречкани истеъмол қилиш кифоя. Лекин ундай эмас. Сиртфуд парҳези икки босқичдан иборат.

Дастлабки уч кун ичида кунлик истеъмол қилишни учта шарбат 1000 калориягача камайтириш керак. Кейинги тўрт кун ичида калория 1500 га оширилади — рационда қаттиқ маҳсулотлар пайдо бўлади ва шарбат истеъмоли кунига икки стакангача камаяди. Ушбу босқич тезлик билан амалга оширилади — натижада ҳафтасига 3 кило вазн ташлаш кузатилади.

Фото: Pinterest

Иккинчи босқич анча ёқимли —  рўйхатда тасдиқланган ҳамма нарсани истеъмол қилиш ва ҳатто шароб ҳам ичиш мумкин, албатта, меъёрида. Ушбу босқичда вақтнинг чегараси йўқ, бу жараён хоҳлаганча давом этиши ва ҳатто ҳаёт тарзига айлантириш ҳам мумкин.

Парҳезнинг ижобий ва салбий томонлари

Ушбу методни ишлаб чиққан диетологлар сиртфуд парҳезини вазн йўқотишга эмас, балки организмни умумий яхшилашга қаратилган деб билади. Уларнинг фикрича, вазн йўқотиш — бу органларнинг тўғри ишлашига ва метаболизмнинг тезлашишига организмнинг нормал реакцияси саналади. Парҳезнинг самарадорлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ, чунки хонанда Адел бунга энг ёрқин мисол.

Фото: Pinterest

Парҳез бошқаларига нисбатан янги, бу ҳақда 2016 йилга келибгина маълум бўлди. Ўтган вақт эса парҳез билан боғлиқ камчиликларни аниқлаш учун етарли эмас. Аммо шуни билиш керакки, сиртфуд парҳези EatWell Guide — Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати тавсияларига киритилмаган. У ҳали ҳам тадқиқот ва тажрибадан ўтмоқда.

Ўхшаш янгиликлар