• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

Бир кун келиб кино оламида фаолият юритиши хаёлига ҳам келмаган, тамоман бошқа соҳада ишлашни орзу қилган ҳинд шоу-бизнеси вакиллари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Дипика Падуконе

Фото: «Яндекс Дзен»

Машҳур бадминтончининг қизи сифатида Дипика ҳам ўзини спортга бағишлашга қарор қилган. Болалигиданоқ бўлажак актриса, мактабга боришдан аввал машғулотларга қатнаган. Бир муддат миллий терма жамоа таркибида бўлган Падуконе, моделлик бизнеси ва суратга олиш майдончаларида ўзини синаб кўрганидан кейин профессионал спортни тарк этишига тўғри келган.

Анушка Шарма

Фото: «Яндекс Дзен»

Актрисанинг айтишича, Анушка болалигидан модель ва шунчаки яхши инсон бўлишни орзу қилган. Аммо актриса бўлиш унинг етти ухлаб тушига ҳам кирмаган.

Жон Абраҳам

Фото: «Яндекс Дзен»

Жон ёшлигида молия соҳасида фаолият юритишни истаган. У ҳатто ушбу йўналиш бўйича университетда ҳам таҳсил олган. Аммо ўзини модель сифатида кейинроқ киносаноатда синаб кўрганидан кейин актёр бўлмоқчи эканини тушуниб етган.

Айшвария Рай

Фото: «Яндекс Дзен»

Болалигидан ҳайвонларни жуда ҳам яхши кўрган Айшвария ветеринар бўлишни орзу қилган. Кейинчалик архитектура бўйича ўқиган Рай, реклама роликларида суратга тушиб, фильмлар кастингида иштирок этган.

Прити Зинта

Фото: «Яндекс Дзен»

Прити бошқа қизлардан фарқли равишда коинотга учиш ва ҳайдовчи бўлишни орзу қилган. Аммо кейинчалик ҳамма режалари ўзгариб кетган. Бунга талабалик йилларида кино оламига қадам қўйиши сабаб бўлган.

Приянка Чопра

Фото: «Яндекс Дзен»

Актрисаликдан ташқари, вокал билан шуғулланиб, журналлар учун мақола ёзадиган, шу билан бирга бир нечта ижтимоий фаолият билан шуғулланадиган ташкилотларнинг вакили ҳисобланадиган Приянкани серқирра инсон деб аташ мумкин. Шу сабаб бўлса керак унинг болалигида фарзандлари ва турмуш ўртоғи ҳақида қайғурадиган уй бекаси бўлишни орзу қилганига ишониш қийин. Аммо бу ҳақиқат. Энг қизиғи, у ўша вақтлар ҳеч қанақа машҳурлик ва ижодий карьера ҳақида ўйламаган.

Ўхшаш янгиликлар