• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

«Чандни», «Жаноб Ҳиндистон», «Ғамгин ҳикоя», «Инглиш Винглиш» ва бошқа кўплаб фильмларда томошабинларга рамзий ролларни тақдим этган Шридеви 2018 йилнинг 24 февралида тасодифан ваннада чўкиб кетиб, бу дунёни тарк этди. Унинг сўнгги фильми «Она» бўлиб, ўлимидан сўнг Шридеви «Энг яхши аёл роли» учун Миллий мукофот билан тақдирланган, деб ёзади Bollywoodtime.

Фото: Bollywoodtime

Шридеви ҳинд киносининг ҳақиқий афсонаси бўлиб, у Болливуднинг биринчи хоними деб аталган. Унинг Болливудда ҳам, жанубда ҳам мислсиз машҳурлиги актрисани биринчи супер юлдузга айлантирди.

Шридеви

Фото: Bollywoodtime

Марҳум актриса Болливуд қироллик оиласида туғилмаган бўлса-да, у аҳил ва катта Капурлар оиласига мансуб продюсер Бони Капурнинг рафиқаси бўлиш орқали бунга эришди. Аммо актриса машҳурлигининг чўққисига чиққан вақтда кўпинча  газеталарнинг сарлавҳаларидан жой оларди. Унинг Митхун Чакраборти билан ишқий муносабатда бўлгани, ўзидан 8 ёш катта продюсер билан тўсатдан турмуш қуриши ва тўйдан икки ой ўтиб қиз туғилиши ҳақидаги миш-мишлар узоқ вақт давомида шов-шув бўлган.

Шридеви

Фото: Bollywoodtime

Бир мунча вақт ўтгач, Шридевига бўлган эътибор сусайди. У икки қизи — Жанви ва Кхушини дунёга келтирди, ўзи эса кинони тарк этиб, оналик вазифасини адо этди. 1997 йил 6 мартда онасининг келажакдаги тақдирини ҳал қилган катта қизи — Жанви туғилган.

Шридеви ва унинг оиласи

Фото: Bollywoodtime

Гап шундаки, Шридеви Жанвига ҳали турмушга чиқмасдан аввал ҳомиладор бўлган. Сўнга туғилажак боланинг отаси — продюсер Бони Капурга турмушга чиққан, афсуски, Капурнинг ҳам биринчи турмушидан икки фарзанди — ўғли Аржун ва қизи Аншула бор эди.

Шридеви ва қизи

Фото: Bollywoodtime

Бонининг рафиқаси Мона Капур ажрашишни қатъиян рад этди, лекин у Шридеви фарзанд кутаётганини билгач, никоҳи бутунлай бузилиб, ҳаммаси тугаганини тушунди. Шридеви 33 ёшида турмушга чиқди ва орадан бир ярим ой ўтгач, тўнғич қизи Жанви дунёга келди.

Шридеви ва қизлари

Фото: Bollywoodtime

Актриса 2000 йил 5 ноябрда 37 ёшида иккинчи қизи Кхушини дунёга келтирди. Қизлар Шридеви учун коинотнинг марказига айланди. У қизларига жуда кўп меҳрибонлик ва ғамхўрлик қилди.

Жанви ва Кхуши Капур

Фото: Bollywoodtime

Бугунда вояга етган икки қиз ҳам кино оламига кириб келган, албатта, бунда уларнинг машҳур ота-оналари туфайли ҳамма нарсада қўллаб-қувватлайдиган қариндошларининг хизмати катта.

Жанви Капур

Фото: Bollywoodtime

Юлдузларнинг болалари кўпинча ота-оналарининг йўлини танлайди, шунинг учун Болливуд янги истеъдодлардан маҳрум эмас. Жанви Капур ҳатто туғилмасидан олдин ҳам мисли кўрилмаган шов-шувга сазовор бўлганди ва ҳозир ҳам машҳурлик мақоми сари олға қадам ташламоқда. У 2018 йилда «Юрак уриши» дебют фильми билан актрисалик орзуларини рўёбга чиқарди. Афсуски, Шридевига катта экранда қизининг дебютини кўриш насиб этмади.

Шридеви ва Жанви

Фото: Bollywoodtime

Актриса ўлимидан бир йил олдин, Мид-Дайъга берган интервьюсида Жанви актриса бўлишни хоҳлаётганини, лекин у буни истамаслигини айтиб ўтган. «Болливуд ёмон жой бўлгани учун эмас. Мен шу саноатнинг ижодкориман. Лекин, она сифатида, Жанвининг турмушга чиқишидан хурсанд бўлардим. Чунки мен учун унинг бахти муҳимроқ, агар у актриса сифатида ҳам муваффақият қозонса, мен фахрли она бўламан».

Бони Капур ва қизлари

Фото: Bollywoodtime

Filmfare’га берган сўнгги интервьюсида Шридеви Жанви билан муносабатлари ҳақида гапириб берган: «Мен Жануга жуда яқинман, Кхуши эса Бонейжига яқинроқ. Кхуши Жанвига қараганда анча мустақил. У доимий равишда отаси билан Жану ва менга қарши чиқади».

Жанви

Фото: Bollywoodtime

Тўғри, Шридеви қизининг Болливудда ижод қилишидан доим хавотирда бўлган ва бу қароридан мамнун бўлмаган, аммо охир-оқибат таслим бўлишга мажбур бўлган. Жанвининг саноатдаги дебюти ҳақида гап 2013 йилда, қиз 16 ёшда бўлганида бошланган. Уни оилавий дўсти Каран Жоҳар «2-курс талабаси» фильмига таклиф қилиши керак эди. Бироқ лойиҳа тўхтатилди ва «Юрак уриши» унинг дебют фильмига айланди, бунинг учун у «Энг яхши дебютант» номинацияси бўйича Zee Cine Award мукофотини қўлга киритди.

«Юрак уриши» фильмидан

Фото: Bollywoodtime

Жанви — катта кино ишқибози. У ўтмишдаги актёрлар Дилип Кумар, Мадхубала, Ваҳида Раҳман ва Нутанни, ҳозирги давр актёрлари орасида у Карина Капур, Салмон Хон ва Шаҳид Капурни яхши кўради.

«Арчи» фильмидан

Фото: Bollywoodtime

Биринчи фильмдан кейин Жанви фаол равишда янги лойиҳалар бўйича шартнома имзоламоқда. У аллақачон «Учувчи Гунжан Сачсена», «Арвоҳ ҳикоялари» ва «Рухи» фильмлари бўлиб, ҳозирда «Милли» триллери прокатга тайёрланмоқда.

Кхуши Капур

Фото: Bollywoodtime

Унинг синглиси Кхуши Зоя Ахтарнинг «Арчи» драмасида дебют ролини ижро этмоқда. Бони Капурнинг биринчи турмушидан икки фарзанди — Аржун ва Жанви аллақачон кино оламида ижод қилиб келмоқда, энди навбат унинг кенжа қизига келди.

Капурлар оиласи

Фото: Bollywoodtime

Яқинда берган интервьюсида ота Кхуши катта опаси Жанви дебют фильми устида ишлаётганида у ҳам актрисалик ҳақида ўйлай бошлаганини айтди. «Кхуши актриса бўлиш истагини Жанви 2018 йилда «Юрак уриши» фильмида суратга тушишни бошлаганидан сўнг билдирди. Шунинг учун биз уни Нью-Йоркдаги кино мактабига юбордик, у ерда касб сирларини ўрганди. Агар Шридеви ҳаёт бўлганида, уни ҳам худди Жанвидек қўллаб-қувватларди».

Жанви ва Кхуши

Фото: Bollywoodtime

Бони яна шуни ҳам қўшимча қилиб ўтди: «Мен тўрт фарзандимни ҳам ўзлари хоҳлаган нарсани қилишга ва қарорларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан. Аввалига мен дўст, кейин эса ота эдим. Энди мен ҳам ота, ҳам онаман. Қўлимдан келганича ҳаракат қиламан ва умид қиламанки, биз дўстона муносабатни сақлаб қоламиз. Албатта, улар учун қўлимдан келганини қилишга ҳаракат қиламан».

Жанви ва Кхушининг Аншула исмли опаси ва Аржун Капур исмли акаси бор, уларни «Икки давлат», «Севги исёнчилари», «Панипат жанги» каби фильмларда кўриш мумкин. Уларнинг амакиваччаси модель ва актриса Сонам Капур, амакиси эса таниқли актёр Анил Капур.

Шридеви

Фото: Bollywoodtime

Шридевининг қизлари Жанви ва Кхуши ҳозирда шон-шуҳрат сари бораётган ёш юлдузлардир. Уларнинг истеъдоди қандай намоён бўлади, тез орада маълум бўлади, лекин қизлар онасининг ишини давом эттириш характерига эга эканлиги ойдек равшан. Гарчи улар жуда катта босим остида бўлсалар ҳам, қийинчиликларни осонгина енгишга куч топа оладигандек кўринади.

Мавзуга доир:

Ўхшаш янгиликлар