• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Нафақат Болливуд, балки дунёга таниқли маҳоратли актриса Приянка Чопра ва Ник Жонас олти ойлик танишувдан сўнг 2018 йилда турмуш қурган. Жуфтлик Vanity Fair нашрига берган интервьюсида фарзанд кўриш истаги ҳақида ҳам айтиб ўтди, деб ёзади People Talk.

Фото: Elle

Сўнгги пайтларда жуфтлик ижод билан банд. Приянка «Матрица» фильмида суратга тушди, Ник ўзининг The Jonas Brothers гуруҳи билан гастрол сафарига чиқди. Бироқ улар ҳам оиласи имкон қадар тезроқ янги меҳмон билан тўлишини хоҳлайди. «Биз буни хоҳлаймиз, лекин ҳамма нарса вақти келганида Худонинг инояти билан содир бўлади», — дейди Приянка.

Фото: Pinterest

Шунингдек, актриса фарзандли бўлиш учун ўта банд эмаслигини қўшимча қилган.

Фото: Pinterest

Эслатиб ўтамиз, Приянка Чопра ва Ник Жонаснинг тўйи насроний ва ҳиндуийлар урф-одатларига кўра, Жодхпурдаги Bhawan Palace саройида ўтказилган.

Ўхшаш янгиликлар