• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Яқинда ҳинд актрисаси Кангана Ранаут Instagram саҳифасида таъкидлашича, Амир Хоннинг ўзи 1994 йилда «Оскар» мукофотига сазовор бўлган «Форрест Гамп» фильмининг расмий ҳиндча ремейки — «Лаал Сингҳ Чадҳа» фильмининг бойкот тенденциясини «назорат қилган», деб ёзади Bollywoodtime.

Фото: Bollywoodtime

Stories’лари билан ўртоқлашар экан, Кангана шундай деб ёзди: «Менимча, Амирхон бўлажак фильмининг намойишига яқин барча салбий нарсаларни ўзи моҳирона назорат қилди. Бу йил битта ҳам Болливуд фильми оммалашмади («Лабиринт» сиквели бундан мустасно). Фақат маҳаллий колоритдаги жанубий фильмлар иш берди. Голливуд ремейки барибир машҳур бўлмаслиги аниқ эди».

Фото: Bollywoodtime

Намойиш этилишига бир неча кун қолганда «Лаал Сингҳ Чадҳа» беихтиёр баҳслар марказига айланди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари архивларни кўздан кечириб, Амирхоннинг «Ҳиндистонда муросасизлик кучайиши» ҳақидаги баҳсли баёнотини топиб, ижтимоий тармоқларга тарқатди. 2015 йилда Амир Хон ўз интервьюсида шундай деган эди: «Мамлакатимиз жуда бағрикенг, аммо ғаразли ниятини амалга оширмоқчи бўлганлар ҳам бор». Унинг собиқ рафиқаси Киран Рао ҳам фарзандларининг хавфсизлиги учун мамлакатни тарк этиш ҳақида ўйлаётганини айтиб, газета сарлавҳаларидан жой олганди.

Кангана Ранаут
Фото: Bollywoodtime

Актёрнинг сўзларига муносабат билдирган фойдаланувчилар #BoycottLaalSinghChaddha ва #Boycottaamirkhan каби хештеглар билан постлар қолдирмоқда.

Шунингдек, актёрга «Лаал Сингҳ Чаддҳа»нинг суратга олиш пайтида Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўған билан у ерда учрашгани ҳам эслатилди. Чунки Туркиянинг Ҳиндистонга қарши ва Покистонга тарафдорлик позицияси кучайиб бораётгани фонида одамлар бу учрашувдан норози эди.

Фото: Bollywoodtime

Ижтимоий тармоқлардаги сўнгги воқеалар Хонни хавотирга солди. У одамлардан фильмларини томоша қилишни сўрашига тўғри келди: «Бу Болливудга бойкот. Амир Хонга бойкот. Фильмга бойкот. Кўпчилик мени Ҳиндистонни ёқтирмайди, деб ўйлаши жуда қаттиқ хафа қилади. Бу мутлақо нотўғри. Мен ватанимни жуда яхши кўраман... Афсуски, баъзиларнинг шундай деб ўйлаши ачинарли. Мен ҳаммани ишонтириб айтмоқчиманки, бундай эмас, шунинг учун фильмларимни бойкот қилманг, уларни томоша қилинг», — деди Амир яқинда Мумбай ОАВига берган интервьюсида.

Фильм атрофидаги баҳсларга Канганадан ташқари актёр Милинд Соман ҳам аралашди. У Амирни қисқа твит билан қўллаб-қувватлади: «Тролллар яхши фильмни тўхтатиб қола олмайди».

«Лаал Сингҳ Чаддҳа» фильмига Адваит Чандан режиссёрлик қилган. Фильмда Амир Хон ўзининг «Уч савдойи» фильмидаги партнёрлари Карина Капур ва Мона Сингҳ билан иштирок этди. Шунингдек, лойиҳада Нагаржунанинг ўғли Нага Чайтана Болливуддаги дебюти ижро этди. Фильм прокатда Акшай Кумарнинг «РакшаБандхан» фильми билан рақобатлашади. Картинанинг намойиш этилиш санаси 2022 йил 11 августга белгиланган.

Фото: Bollywoodtime

Бу Амир Хоннинг лойиҳалари туфайли одамларнинг ғазабига биринчи марта дучор бўлиши эмас. 2014 йилда унинг «Пикей» фильми баҳс-мунозараларга сабаб бўлган, хабарларга кўра, ҳатто ташкилотлари диний ҳис-туйғуларни камситгани учун фильмни тақиқлашни талаб қилган. Одамлар «Пикей»да ҳинду худолари масхара қилган деб даъво қилиган. Танқидларга қарамай, фильм бутун дунё бўйлаб 832 миллион рупий (104 миллион доллар) даромад тўплаган.

Ўхшаш янгиликлар