• 11074.93
  • 11863.47
  • 194.90
weather Тошкент: +31°C
Detail image

Чилонзордаги деворга чизилган Чусовитина граффитисига юбка «кийдирилгани» ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ пойтахтдаги қатор мураллар муаллифи Ҳасан Майчеев Instagram орқали мурожаат билан чиқиб, Inkuzart’нинг ишини ўз янгилаганини маълум қилди. Шунингдек, у граффитига етказилган шикастлар тасвирланган суратларни эълон қилиб, сурат нима сабабдан ўзгартирилганига ойдинлик киритган.

Фото: Instagram / Ҳасан Майчеев

Дўстлар! Мен Ҳасан Майчеев, рассом. Эҳтимол, Сергели, Чилонзор ва шаҳар бошқа туманлардаги муралларининг муаллифи сифатида мени биласиз. Мен икки ёшлигимда чизишни бошлаганман. 15 йилдан ортиқ ижод билан шуғулланаман. Кўплаб расмларнинг муаллифи сифатида мен муаллифлик ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишига қатъий қаршиман ва санъат тарафдориман. Ҳамкасбим Inkuzart ижодига катта ҳурмат ва эҳтиром билан қарайман.

Фото: Instagram / Ҳасан Майчеев

Тахминан, бир ҳафта олдин Гагарин кўчасидаги космонавтлар муралини чизишни тугатаётганимда чемпионимиз Оксана Чусовитинанинг суратини сақлашга ёрдам беришимни сўрашди. Муаллиф шикастни тузатишдан ва уни сақлаб қолиш учун расмни қандай тузатишни маслаҳат беришдан бош тортганлиги сабабли мен тасвирнинг шикастланган қисмларини тиклашга киришдим.

Фото: Instagram / Ҳасан Майчеев

Самимий ният билан ёрдам бериш кўплаб салбий реакцияларни келтириб чиқарди ва бундан жуда афсусдаман. Бировнинг ишини бузиш ниятим йўқ эди ва мен ҳамкасбимдан шахсан кечирим сўрашга тайёрман. Ишни бажаришдан олдин мен муаллифнинг имзоси ва бутун расм сақланиб қолишига ишонч ҳосил қилдим (бино реставрация қилинмоқда).

Ушбу постим билан мен жамоатчиликни ижтимоий тармоқларда таъқиб қилмасдан конструктив мулоқотга чақирмоқчиман. Барчамиз шаҳримизни янада гўзал қилишини истаймиз.

Албатта, мен ўзимга сабоқ олдим ва бошқаларнинг ишларига телефонда селфи қилишдан бошқа нарса учун яқинлашмайман. Мен шунчаки арт бинода қолиши учун санъатни сақлашга ёрдам бермоқчи эдим. Ўзбекистонда стрит-арт оммалашишига ишонаман. Ва тез орада жуда кўп қизиқарли ғояларни кўрамиз.

П.С. Мен бу постни ўзим ёзишга қарор қилдим, матбуот хизмати буни сўрамади. Ҳозир бундай ҳолатда бўлиш мен учун жуда ёқимсиз ва мен ҳаммаси қандай содир бўлганини шу тарзда тушунтирмоқчиман.

Ҳасан Майчеев, рассом

Аввалроқ Олимпиада ўйинларининг саккиз карра иштирокчиси, Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олган Оксана Чусовитинанинг ўзи ҳам ҳолатга муносабат билдирганди. «Менга шаҳар ҳокимлигидан телефон қилиб, бўлган воқеани айтишди. Шундан сўнг ҳокимиятдагилар кийимимга юбка қўшиб, расмнинг ўзгартирилган қисмларини тузатишга қарор қилишганини маълум қилишди», — дейган спортчи.

Стрит-артларга қилинган «ҳужумлар»

2021 йилнинг сентябрь бошида @inkuzart Ўзбекистон автомобиль бозоридаги монополияга бағишланган стрит-арт чизганди. Унда машина учун узун навбат ва навбат бошида қизил шапкали инсон тасвирланганди. Кейинроқ ушбу тасвир тўлиқ ўчириб ташланган, пойтахт ҳокимлиги ва «Ўзавтосаноат» бу ишга алоқаси йўқлигини маълум қилган эди. Ноябрда эса кўча рассомининг Тошкентда бензин нархи ошишига бағишланган стрит-арт ўчириб ташланди. 2022 йилнинг 18 февраль куни эса Inkuzart’га тегишли турли формулалар билан деворга чизилган Алберт Эйнштейннинг портрети бўяб ташланган. Чилонзор туман ҳокимлиги стрит-артнинг  ўчирилишига туман ҳокимининг буйруғи эмас, маҳалла фаоллари сабабчи бўлганини маълум қилган.

Ўхшаш янгиликлар