• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.6°C
Detail image

Ушбу шоколадли ширинлик юмшоқ ва мазали. Малина эса унинг кўринишини янада бойитади. Мазкур рецепт пазанда бекажонлар учун айни муддао.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • шоколад — 180 грамм;
  • сариёғ — 130 грамм;
  • тухум — 3 дона;
  • шакар — 150 грамм;
  • ун — 160 грамм;
  • қабартма (разрихлитель) — бир чой қошиқ;
  • крахмал — бир ош қошиқ;
  • малина — 300 грамм;
  • какао, туз.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Шоколад буғда эритиб олинади ва сариёғ билан аралаштирилади.
  2. Тухум, туз ва шакар аралаштирилиб, шоколадли массага қўшилади.
  3. Устидан қабартма ва ун солиниб, суюқ хамир ҳосил қилинади.
  4. Начинка учун крахмал, малина ва шакар аралаштирилади.
  5. Пишириқ қолипигига пергамент қоғози қўйилади ва хамирнинг бир қисми жойлаштирилади. Устидан малина терилиб, сўнгра яна хамирнинг қолган қисми қуйилади. Юзасига яна малина терилади.
  6. Печда 180 даражада 40—45 дақиқа давомида пиширилади.
  7. Тайёр бўлгач таъбга кўра какао сепиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Ўхшаш янгиликлар