• 10529.73
  • 12808.36
  • 142.32
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Футбол бўйича Испания Кубоги финали доирасида «Барселона» 17 апрель, шанба куни «Атлетик Бильбао» билан баҳс юритди.

Фото: Twitter / «Дарё»

Севильяда кечган учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Аммо иккинчи 45 дақиқаликда каталонлар голлар ёмғирини тақдим этди. 60-дақиқада Антуан Гризманн, 63-дақиқада Френки де Йонг ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 68 ҳамда 73-дақиқаларга келиб эса, Лионель Месси дублни расмийлаштирган ҳолда «Барселона»нинг йирик ғалабасини таъминлаб берди.

«Атлетик Бильбао» — «Барселона» учрашувида урилган голларни бу ерда кўриш мумкин — видео.

Шу тариқа «кўк-анорранглилар» 12 дақиқа оралиғида урилган 4 та гол эвазига Испания Кубогига эга чиқди. Бу жамоа учун мазкур мусобақадаги 31-соврин бўлди.

Испания Кубоги

Финал баҳси

17 апрель, шанба

«Атлетик Бильбао» — «Барселона» 0:4

Голлар: 0:1 – 60 Гризманн, 0:2 – 63 де Йонг, 0:3 – 68 Месси, 0:4 – 72 Месси.

«Атлетик»: Унаи Симон, Де Маркос, Йерай Альварес (Нуньес, 67), Мартинес, Баленсиага, Рауль Гарсия, Унаи Лопес (Берчиче, 67), Беренгер (Весга, 54), Дани Гарсия, Муниаин (Лекуэ, 46), Уильямс (Вильялибре, 67).

«Барселона»: тер Стеген, Альба, Мингеса (Дембеле, 88), Пике (Араухо, 82), Дест (Сержи Роберто, 74), Бускетс, де Йонг, Педри (Мориба, 81), Лангле, Гризманн (Брэйтуэйт, 87), Месси.

Огоҳлантиришлар: Дани Гарсия (39), Берчиче (90).

Ўхшаш янгиликлар