• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image

Гўзал ва ёш кўринаман деб аввалгидек табиий кўринишини йўқотган шоу-бизнес вакиллари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Приссилла Пресли

Фото: Cosmopolitan

Элвис Преслининг рафиқаси қариликни тан олмайдиганлардан. Косметологга қилган мурожаатларидан биридан кейин ажинлари билан бирга мимикасини ҳам йўқотган. Кўзлари қисиқ, лаблари эса носсимметрик бўлиб қолган. Танқидчилар томонидан у ҳатто пластик жарроҳлик қурбони Жослин Вилденштейнга таққосланган.

Анжелина Жоли

Фото: Cosmopolitan

Анжелина қариликдан жуда ҳам қўрқишини ёш ўтиш билан боғлиқ ўзгаришлар билан курашиши учун мавжуд инновацион методлардан фойдаланишини яширмайди. Брэд Питт билан ажрашганидан кейин юз фалажидан азият чеккан. Шундан кейин косметологга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ борадиган бўлиб қолган. Айрим кадрларда унинг юзлари шишган ва мимикалари йўқолганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Тэйлор Армстронг

Фото: Cosmopolitan

«Беверли-Хиллзнинг ҳақиқий уй бекаси» телешоуси юлдузининг кулиб тушган суратларини кўриб қўрқувга тушиш мумкин. Ялтираб турадиган териси ва юзида мимикаларнинг йўқлигини кўриб, унинг инекцион ботулотоксинга бўлган севгисини билиш мумкин.

Женис Дикинсон

Фото: Cosmopolitan

Женис ҳам қариликка қарши курашиб чарчамайдиган юлдузлардан саналади. Неча марта пластик операция қилдирганини санаб ҳисобига етиб бўлмайдиган модель учун ботулотоксин ҳафталик муолажага айланиб улгурган. Бу ҳақида унинг ўзи: «Мен мукаммал кўринадиган мурда бўлишга тайёрман», — деган.

Деми Мур

Фото: Cosmopolitan

Ёшига нисбатан анча ёш кўринадиган Деми гўзаллаштириш муассасаларига ташриф буюришини яширмайди. Унинг ташқи кўринишига назар ташлаб гўзаллаштириш уколларига муккасидан кетганини билиш қийин эмас.

Ким Бейсингер

Фото: Cosmopolitan

Кимнинг мухлислари унинг ботекс қилишни ошириб юборганини яхши билади. Улар кумирининг юзини пластик бўлиб қолган деб ҳисоблайди.

Мелани Гриффит

Фото: Cosmopolitan

Мелани ўзининг ёшартирувчи муолажалар ва пластик жарроҳликка бўлган севгиси билан яхши маълум. Мунтазам равишда ушбу муолажаларни ўзида синаб кўрган юлдузнинг юзи ҳаракатсиз ва ниқобга ўхшаб қолган.

Кетрин Зета-Жонс

Фото: Cosmopolitan

Кетрин пластик жарроҳликдан бир неча марта фойдаланганини кўп такрорлаган. Унинг юзи эса актрисанинг гапларини исботлайди.

Дэвид Бэкхем

Фото: Cosmopolitan

Спортчи ҳам қарилик аломатларига қарши курашади. Мухлислари унинг ёш кўринишига эътибор қаратган. Серфарзанд ота нафақат соч турмагини ўзгартирган, балки ботулотоксин инъекциясидан ҳам фойдаланган. Бугунги кунда юзида битта ҳам ажин бўлмаган Бэкхемнинг териси таранг ва тиниқ кўринади.

Ўхшаш янгиликлар