• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.5°C
Detail image

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 13 январь куни Болқон вилоятига ташриф буюриб, нефть-газ конини кўздан кечирди, деб хабар беради «Хроника Туркменистана».

Фото: «Хроника Туркменистана»

Маълум қилинишича, шундан сўнг Бердимуҳамедов Каспий ҳудудидаги балиқчилик зонасига борган ва Гогерендаг Эсенгулий қишлоғида яшовчи балиқчилар билан учрашган. Балиқчилар президентга ўзларининг бахтли ҳаёти ҳақида сўзлаб бериб, маҳаллий тижорат балиқларининг турларини, жумладан, қуритилган балиқларни намойиш этган.

Фото: «Хроника Туркменистана»

Давлат раҳбарини кутиб олган балиқчи 10 йилдан буён балиқчилик билан шуғулланиши ва буни отасидан ўрганганини сўзлаб берган. Шундан сўнг уларга бошқа балиқчилар ҳам келиб қўшилиб, «президентнинг ташрифидан бениҳоя қувонганини билдирган».

Президентнинг денгизга чиқиш частотаси ва олинадиган даромад ҳақида саволларига балиқчилар ўз касбидан мамнун эканини айтиб, ойига 10-12 марта денгизга чиқишларини ва 40-50 килограмм балиқ тутишларини билдирган — бу оилани боқиш ва сотиш учун етарли.

Шундан сўнг балиқчилар давлат раҳбарини балиқдан тайёрланган таом билан меҳмон қилган ҳамда Бердимуҳамедовга бағишланган миллий қўшиқни куйлаб берган.

Аввалроқ Гурбангули Бердимуҳамедов Мари вилоятидаги чўпонлар қўтонига ташриф буюргани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар