• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +13.2°C
Detail image

13 октябрь куни олинган сара суратларни тақдим этамиз.

Лондон жануби-ғарбий қисмидаги Bushy боғида кўпайиш мавсумида урғочи турдошларини чорлаётган қизил буғу.

Фото: AP Photo

Афғонистонлик болалар Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳридаги қочқинлар лагерида футбол ўйнамоқда.

Фото: EPA

Нью-Гэмпшир штатида кузги ранглар билан ўралган йўл.

Фото: Getty Images

Гонгконг қирғоқларига тайфун ёпирилди.

Фото: Getty Images

БААдаги Корея маданият марказида 300 дан ортиқ одам ҳақиқий «Кальмар ўйини» мусобақасида иштирок этди. Марказда «Кальмар ўйини» сериалининг ҳақиқий, қонсиз версиясида қатнашиш имконияти пайдо бўлди.

Фото: AFP

Берлинда Германия қуролли кучларининг Афғонистондаги миссияси иштирокчиларини тақдирлаш маросимида қатнашаётган Ангела Меркель.

Фото: EPA

Дубайдаги Мадам Тюссо музейи.

Фото: «ТАСС»

Таиланд бош вазири Прают Чан-О Ча ҳукуматига қарши митинг пайтида Бангкокдаги тергов ҳибсхонаси ташқарисида сиёсий маҳбусларни қўйиб юбориш тарафдори бўлган қизил бўёқ билан қопланган намойишчи.

Фото: AFP

Исроилни ажратиш тўсиғининг нариги томонидаги зайтун майдонларига етиб бориш учун Исроил армияси назорат-ўтказиш пунктидан ўтишни кутаётган фаластинлик аёл.

Фото: AFP

Ямандаги Сабин шифохонасида тўйиб овқатланмагани туфайли касал бўлган бола даволанмоқда.

Фото: Getty Images

Калкуттадаги ибодатхонада Дурга Пужа фестивалида ҳинду маъбудаси Дурга либосида кийинган қизлар.

Фото: AFP

Хитой шарқида яшил пиёз терими.

Фото: «ТАСС»

Бразилияда супер қаҳрамонлар кўринишида кийиниб олган ойна тозаловчи болалар шифохонасида ўз вазифасини бажармоқда.

Фото: Shutterstock

Польшанинг Закопане шаҳрида биринчи қор ёғди.

Фото: EPA

Суриядан келган қочқинлар тимсоли бўлган «Кичик Амал» қўғирчоғи Парижга етиб келди.

Фото: EPA

Испаниянинг Памплона шаҳрида куз.

Фото: EPA

Ҳиндистондаги Бней Менаше яҳудий жамоасининг 250 аъзоси Исроилга келди.

Фото: EPA

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида талабалар коронавирусга қарши эмланди.

Фото: EPA

Новосибирск марказидаги Фрунзе кўчасида асфальт остидаги тупроқ эрозияси туфайли ҳосил бўлган чуқурга иккита машина тушиб кетди.

Фото: «ТАСС»

Хитойнинг Шарқий Жиангсу провинциясидаги «Санқкиао» гуллаган мюленбергия.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари:

Ўхшаш янгиликлар