• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +38.5°C
Detail image

Қорин оч, пицца буюртма бериш учун эса вақт йўқми? Lifehacker нашри тақдим этган рецепт учун бор-йўғи 5 дақиқа кифоя.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • пишлоқ — 40 грамм;
  • сариёғ — 1 ош қошиқ;
  • ун — 3 ош қошиқ;
  • сут — 2 ош қошиқ;
  • қабартма — 1/2 чой қошиқ;
  • колбаса — 3-4 бўлак;
  • помидор соуси — 1 ош қошиқ;
  • зайтун — 1-2 дона;
  • черри помидор — 1-2 дона;
  • туз — бир чимдим.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Пишлоқнинг ярми тўртбурчак шаклда тўғраб олинади, қолган қисми эса қирғичдан ўтказилади.
  2. Сариёғ эритиб олинади. Кружкага ун, сут, қабартма, туз ва сариёғ солиб, яхшилаб аралаштирилади. Устидан тўртбурчак тўғралган пишлоқ солинади.
  3. Микротўлқинли печда хамир максимал 1 дақиқа давомида пиширилади.
  4. Сўнгра помидор соуси қуйилади. Устидан колбаса, зайтун ва черри помидорлари тўғралиб солинади.
  5. Пицца яна 30 сония давомида пиширилади ва устига қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади.

Ёқимли иштаҳа!

Ўхшаш янгиликлар