• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +36.6°C
Detail image

Lifehacker нашри тақдим этган рецептга кўра, қат-қат хамир ва қуюлтирилган сутдан бир зумда севимли ширинликни тайёрлаш мумкин. Бу тасаввур қилганингиздан ҳам кўра осонроқ.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • хамиртурушсиз қат-қат хамир — 450 грамм;
  • қуюлтирилган сут — 200 грамм;
  • сут — 3 ош қошиқ;
  • шакар — 1 ош қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Хамир 15-20 сантиметр кенгликда тўртбурчак шаклида ёйилади.
  2. 8-10 та тенг тўртбурчак шаклда кесиб олинади ва ҳар бир тўртбурчак иккита учбурчак шаклида кесиб чиқилади.
  3. Учбурчак хамирнинг кенг қисмига 1-2 чой қошиқ қуюлтирилган сут солинади ва рулет саклида ўралади.
  4. Печ 200 даражага қиздирилади ва пишириш варағига пергамент қоғоз жойлаштирилади.
  5. Рогаликлар қоғоз устидан териб чиқилади ва юзасига сут суртилиб, шакар сепилади.
  6. Сўнгра 15-20 дақиқа давомида юзаси қизаргунча пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!

Ўхшаш янгиликлар