• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.2°C
Detail image

Қашқадарёда Nexia «КамАЗ» тиркамасига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2022 йил 11 январь куни соат 05:30 ларда Нишон тумани «Кўксой» МФЙ ҳудудидаги йўлда Nexia ҳайдовчиси Қарши шаҳри томондан Нишон шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган вақтда шу йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб чиққан «КамАЗ»нинг орқа тиркамасига урилган.

ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. Яна бир йўловчи эса оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспортдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар