• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +13.2°C
Detail image

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Nasaf TV» телеканали.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, 7 октябрь куни соат 07:45 ларда Бухоро—Нукус—Бенау автомобиль йўлининг 15-километри оралиғида, яъни Ғузор тумани Тошгузар қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлда Nexia автомобилининг орқа чап ғилдираги чиқиб кетган ва машина ағдарилиб тушган.

Ғилдирак эса бетон тўсиқдан ўтиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia автомобилининг том қисмига урилган. Енгил машина ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда ёритиш чироғи устунига урилиб, ёнғин чиққан Lacetti’да икки киши вафот этгани, Наманганда ўзаро тўқнашган «Москвич» ва Nexia орасида қолиб кетган 11 ёшли қиз ҳалок бўлгани, Қашқадарёда пиёда ўлимига сабабчи бўлган Nexia ҳайдовчиси воқеа жойидан яширингани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар