• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image

Россия бош вазири Михаил Мишустин Россия ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида «очиқ қуруқлик»ка оид ўзаро келишув меморандумини бекор қилиш тўғрисида қарорни имзолади. Қарор Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига биноан қабул қилинди, деб ёзади «РБК».

Фото: bb.com

Меморандум 1992 йилдан бери амал қилиб келаётганди. У ёпиқ зоналар тушунчасини бекор қилиш ва ҳар икки мамлакат дипломатларига эркин ҳаракатланиш учун чекловларни олиб ташлашни назарда тутади. Кириш учун махсус талаблар бўлмаган тақдирда, дипломатлар ҳар икки мамлакатнинг аксарият ҳудудларига бемалол ташриф буюриши мумкин эди. Шунингдек, улардан сафарлар учун рухсат олиш талаб этилмасди.

АҚШнинг янги санкцияларига жавобан Ташқи ишлар вазирлиги апрель ойида ҳам меморандумни бекор қилиш режаларини эълон қилган эди. Вазирлик АҚШ элчихонаси томонидан Давлат департаменти линияси бўйича қисқа хизмат сафарига юборилаётганларга кўмаклашиш амалиётини чеклашга қарор қилди. Америкалик дипломатларга тегишли визаларни бериш минималлаштирилади: ўзаро манфаатлар асосида бир йилда ўн кишигача виза берилади.

Апрель ойида Вашингтон Москвага қарши янги санкцияларни эълон қилди. Хусусан, АҚШ ўн нафар россиялик дипломатни чиқариб юборди, мамлакат расмийларининг фикрича, уларнинг орасида Россия махсус хизматлари ходимлари бўлган.

Ўхшаш янгиликлар