• 11074.93
  • 11863.47
  • 194.90
weather Тошкент: +31°C
Detail image

Арманистон бош вазири Никол Пашинян коронавирусга чалинди, у ўзини яккалаш режимига ўтган. Бу ҳақда республика ҳукуматининг Telegram каналида хабар берилди.

Фото: Getty Images

«Бош вазир Пашинян масофадан туриб ишлайди», — дейилади баёнотда.

Арманистон бош вазири 2020 йилнинг июнь ойида ҳам COVID-19 билан касалланган эди. Ўша пайтда ҳам у ўзини изоляцияга олган. 2021 йилнинг май ойида Никол Пашинян ва унинг рафиқаси Анна Акопян коронавирусга қарши эмланган.

Пашинян, шунингдек, 2021 йилнинг январида ўзини яккалаш режимига ўтганди. Ўшанда бош вазир қайта инфекция юқтирганмиди ёки унинг атрофидагилардан бирор кимда касаллик аниқланганмиди — унинг матбуот котиби Мане Геворгян буни очиқламаган.

Арманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган бир кеча-кундузда COVID-19 га чалиниш бўйича 1931 та янги ҳолат аниқланган, бутун пандемия даврида эса 355 мингдан ортиқ одам инфекцияни юқтириб олган.

Ўхшаш янгиликлар