• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +18.9°C
Detail image

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда эмлаш 3 та босқичда амалга оширилиши таъкидланди. Бу ҳақда Азиза Қурбонова ўз Telegram-каналида маълум қилди.

Шу вақтгача Ҳиндистондан (яна 2 миллион доза май–июнь ойларида келтирилади) 660 минг доза вакцина олиб келинди. Бундан ташқари, Хитойдан 1 миллион доза сотиб олинди. Хитой ва Россиядан яна вакциналар сотиб олиш бўйича шартномалар тузиляпти.

Эмлаш дастлаб қариялар, соғлиқни сақлаш ходимлари, ОАВ вакилларида кўнгилли тарзда ўтказилади.

«Хавф олдимизда юрибди. 300-400 талаб меҳмонлар билан тўйлар ўтказиляпти. Коронавирусга қарши кураш штабларини ишини яна қайта ташкил қилишимиз шарт. Ҳаммасини бошидан бошлаб, оралиқ масофа, ниқоб тақиш, антисептикдан фойдаланиш каби тадбирларнинг аҳамияти қанчалик муҳимлигини аҳолига тушунтириш ишларини кучайтириш керак. Агар вақтни бой берсак, янгидан иш бошламасак, аҳвол яхши бўлмайди», – дейди Президент.

Ўхшаш янгиликлар