• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.3°C
Detail image

24 октябрь куни Рим кинофестивалининг ёпилиш маросими доирасида режиссёр Хлои Чжаонинг «Умрбоқийлар» фильми премьераси бўлиб ўтди.

Фото: Esquire

Унда асосий қаҳрамонлардан бирини гавдалантирган Анжелина Жоли премьеранинг қизил йўлагига қизлари Захара ва Шайло билан ташриф буюрди. Бунинг учун актриса Atelier Versace’дан узун ва ялтироқ либос танлаган. Захара ҳам Versace’нинг юнон либосларини эсга соладиган оқ рангли моделига эътибор қаратган. Шайло эса калта қора кўйлакни ёрқин сариқ рангли кеда билан мослаган. Ижтимоий тармоқларда Голливуд юлдузининг фарзандлари билан бирга кўриниш бериши кўплаб муҳокама қилинган. Бунга қизларнинг аввалги премьерадаги образи ҳам сабаб бўлган. Лос-Анжелесда бўлиб ўтган тақдимотга Захара онасининг 2014 йилги Оскар тақдирлаш маросимига кийган либосида келган эди. Шайло эса онасининг ассиметрик авангард усулда қайта тикилган кўйлагини кийган бўлган.

Фото: Esquire

Бу Шайлонинг кўйлак кийиб, оммага илк кўриниши бўлган. Бундан аввал у фақатгина шим кийиб юрган. Қолаверса, бу Жолининг ҳам фарзандлари билан бирга илк кўриниш бериши ҳисобланади. Винтажни яхши кўриши ва ўзининг эски нарсаларини авайлаб сақлашини таъкидлаган Жолининг қизиқиши, афтидан, қизларига ҳам ўтган.

Ўхшаш янгиликлар