• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +13.2°C
Detail image

«Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти Избоскан тумани филиали ходимлари томонидан газ баллонларини талон-торож қилиш ҳолатлари амалга оширилганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида давлат белгиси 60 777 КАА бўлган Labo автомашинасида «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти Избоскан туман газ филиали омборидан 28 дона (616 килограмм) суюлтирилган газ баллони олиб чиқиб кетилаётгани аниқланган.

Шундан сўнг мутасадди ташкилотлар томонидан «Избоскан тумангаз» бўлимида ўтказилган инвентаризация давомида бўлимнинг раҳбар ходимлари томонидан 2021 йилнинг июнь ойида аҳолига етказиб берилган суюлтирилган газ учун ундирилган пул маблағларидан 41 миллион сўм, январь—май ойлари давомида истеъмолчиларга маиший газ баллонлари ўрнатиб, аҳолидан ундирилган 340 миллион сўм пул маблағларининг 111 миллион сўми ўзлаштириб юборилгани аниқланган.

Шунингдек, ўрганишлар давомида бўлим ҳисоботларида мавжуд 600 дона айланма маиший газ баллонидан 300 донаси (жами 96 миллион сўмни ташкил этади) ҳақиқатда мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Аниқланишича, «Избоскан тумангаз» бўлими раҳбар ходимлари томонидан давлат манфаатларига 249 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚҚ Департаменти Избоскан туман бўлими томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар