• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Қамчиқ довонида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари тафсилотларини тақдим этамиз.

HOWO бошқарувни йўқотиб ағанади

Фото: ФВВ

2022 йилнинг 17 январь куни соат 16:55 да Қамчиқ довонидан ўтган Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг 195-километрида Водий–Тошкент йўналишда ҳаракатланган HOWO юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш оқибатида автотранспорт воситаси йўл четидаги кюветга тушиб, ёнбошлаб қолган.

Воқеа жойига зудлик билан 2-механизациялашган назорат-кузатув гуруҳидан 4 нафар қутқарувчи, «Чинор» ЙПХ маскани ва «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида юк машинасини кюветдан чиқариб олишган.

Автомашинада ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган, ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган. Автомашина юксиз келаётган бўлган.

Ман юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи вафот этди

2022 йил 11 январь куни соат 21:30 ларда Тошкент–Ўш йўлининг 221 километрида «Қўшминор» МФЙ ҳудудида Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган МЧЖга қарашли MAN юк машинасини йўл варақаси билан Водий–Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. У бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги чуқурга тушиб кетган.

Оқибатда автомашинада бўлган йўловчи – Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган, 1974 йилда туғилган фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Автомашина ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ шикасти, қўшма шикаст ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 12 январь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспортдан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар