• 10692.00
  • 12447.63
  • 150.46
weather Тошкент: +8.5°C
Detail image

Одатда кўпчилик нотўғри талаффус қиладиган кўплаб бренд ва машҳур компаниялар номи қандай ўқилиши кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Нивеа

Фото: AdMe

Айрим одамлар ушбу косметик брендни «Нивея» деб атайди. Аммо компаниянинг она юрти Германияда «Нивеа» дейилади.

Тиссот

Фото: Instagram

Тиссот — Швейцариянинг соат ишлаб чиқарувчи компаниясига 1853 йилда Шарл Фелисен Тиссо ва унинг ўғли Шарл-Эмиль томонидан асос солинган. Бренд номини унга асос солган шахсларнинг фамилияси сингари «Тиссо» деб аташ керак.

Виргин

Ричард Бренсон асос солган бирлаштирувчи компаниянинг номи «Веджин» деб ўқилади.

YvesRocheр

Мазкур косметика брендининг номи асосчисининг исм фамилияси сингари «Ив Роше» деб айтилади.

Acer

Фото: AdMe

Тайванднинг компьютер техникалари ва электроникани ишлаб чиқарувчи фирмасининг номи «Асер» эмас «Эйсер» деб ўқилиши керак.

Givenchy

Givenchy 1952 йилда дизайнер Юбер де Живанши томонидан асос солинган француз модалар уйи. Брендни номи «Живенчи» ёки «Гивенчи» эмас, асосчининг фамилияси сингари «Живанши» деб ўқилади.

Mitsubishi

Мицубоши бренди эса «Мицубиси» ёки «Mitsubishi» эмас «Mitsubishi» деб талаффуз қилиниши керак.

ҲП

Кўпчилик ҲПънинг қисқартмасини тўғри талаффуз қилади, аммо бренднинг тўлиқ номини айтишда янглишади. Hewlett-Паcкард «Хьюлетт-Паккард» деб айтилса тўғри бўлади.

Сега

Фото: AdMe

Аксарият кишилар мазкур ўйинлар ишлаб чиқарувчисини «Сега» деб ўқийди, аслида эса «Сига» дейилиши тўғри бўлади.

Cартиэр

Соат ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи Cартиэр француз модалар уйи «Карте» деб ўқилади.

Hugo Boss

Агар мазкур бренд асосчиси инглиз бўлганида, компания номи «Ҳюго Босс» деб ўқилса, тўғри бўларди. Аммо асосчининг миллати немис эканига ҳисобига «Hugo Boss» деб айтилса тўғри бўлади.

Логитеч

Логитеч — Швейцариянинг клавиатура, сичқонча ва бошқа компьютерга оид қурилмалар ишлаб чиқарадиган компания ҳисобланади. Бренд номи «Ложитек» деб ўқилади.

Carolina Herrera

Жаклин Кеннеди мижози бўлган мода бренди «Каролина Херрера» эмас «Каролина Эррера» деб айтилиши керак.

Bombardier

Канаданинг мазкур машинасозлик компанияси «Бомбардир» эмас, «Бомбарде» деб ўқилиши керак.

Гуй Лароче

Фото: AdMe

Франция мода уйининг номи унга асос солган шахснинг исми сингари «Ги Ларош» деб айтилиши керак.

Ўхшаш янгиликлар