• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Шавкат Мирзиёев 22 мутахассислик бўйича таълим берувчи Тошкент архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди.

Сал аввал Президент мазкур ҳудудни кўздан кечириш учун етиб келганини хабар қилган эдик.

Давлат раҳбари матбуот хизмати ташриф тафсилотларини маълум қилди

Қайд этилишича, Мирзиёев шу ерда талабалар, докторантлар ва профессор-ўқитувчилар билан суҳбатлашди.

"Биз қайси соҳани ислоҳ қилишга киришсак, аввал мактаб яратишдан, кадрлар тайёрлашдан бошлаяпмиз. Бу институт ҳам келгусидаги бунёдкорлик ишларига замин бўлади, - деган Шавкат Мирзиёев.

Шу боис ўқув дастурлари замон билан ҳамқадам бўлиши зарурлиги таъкидланган.

"Бугун қурилиш соҳаси мамлакатимиз иқтисодиётидаги "драйвер"лардан бири. Ҳамма жойда қурилишлар бўляпти, турли материаллар ишлаб чиқариляпти. Лекин беш йилдан кейин бугунги билим камлик қилади. Шунинг учун доим изланишда бўлишингиз, ўзингизга инвестиция қилишингиз керак. Бу инвестиция нима? Касбни мукаммал эгаллаш, тил ўрганиш, ишлаб, тажриба тўплаш", - дейди Президент.

Мулоқотда талабалар институтда яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб берган, мақсадлари ва таклифларини билдиришган.

Маълумотга кўра, институт учун иккита 5 қаватли ўқув корпуси, 8 қаватли маъмурий бино барпо этилди. Қурилиш материаллари бўйича илмий-тадқиқот маркази, лабораториялар, спорт мажмуаси, ётоқхона шу ерга жойлаштирилди. Бугунги ташриф чоғида Ўзбекистон раҳбари ушбу бунёдкорлик ишлари, таълим масканининг фаолияти билан танишди.

Жараён сўнгида талабалар амалиётини лойиҳа институтлари ва қурилиш компанияларида ташкил этиш, илмий ишларига буюртмалар шакллантириш зарурлиги таъкидлангани айтилади.

Ўхшаш янгиликлар