• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Жиззахда аёл уч нафар боласи билан бедарак йўқолди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди

Унда айтилишича 1989  йил 3 ноябрда Жиззах шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, Зарбдор тумани, Янгикент маҳалласи Дўстлик кўчаси 7/2-уйда яшаб келган Ўразова Нодира Холмирза қизи қидирилмоқда. 

Нодира Ўразова 2023 йил 1 январ куни соат 09:30да Жиззах шаҳри Сайхон МФЙда яшовчи отасининг уйидан 3 нафар вояга этмаган (фотосуратдаги) фарзандлари билан номаълум томонга чиқиб кетиб қайтиб келмаган. 

"Эгнида қизил рангли аёллар кўйлаги, устида сиёҳранг узун женфер, бошида кўк рўмол бўлган
Ўразова Нодира Холмирза қизи ҳамда унинг фарзандлари ҳақида маълумотга эга бўлган юртдошларимиздан қуйидаги телефон рақамларига ёки ички ишлар органларига хабар беришларини сўраймиз",дейилади хабарда.

Аёлни ёки унинг фарзандлврини кўрган фуқаролар қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:
+998722267622
+998722267621
+998996874237

Ўхшаш янгиликлар