• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +3°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг берган хабарига кўра, департамент ҳамда ИИБ Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.О. Шароф Рашидов тумани “Тинчлик” МФЙ ҳудудидаги ўзига тегишли 6 сотих ҳамда 50 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро М.М.га 245 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 145 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шу каби, Департамент, ДХХ ва ИИБ Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.К. Боёвут тумани “Янгиобод” МФЙдан тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган 50 сотих ер майдонини фуқаро Х.А.га турар жой қуриши учун 140 млн сўмга сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 12 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро М.А. “Р.” боғдорчилик ва узумчилик ширкатига қарашли 24 сотих ер майдонини фуқаро Ш.А.га ўзиники эканлигини айтиб, ер майдонини 8 000 АҚШ долларга сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар