• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 2023 йилнинг 23 апрелига қадар давом этадиган биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Биенналеда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистоннинг бой Ислом маданиятини халқаро жамоатчиликка кенг ёритиб берувчи қадимий ўлка турмуш тарзи ва газлама матолари жилосини ўзида мужассам этган 17 та ноёб музей ашёлари тақдим этилмоқда.

Кўргазма VIII асрга оид муборак Катта Лангар Қуръони, X-XII асрларга тааллуқли Самарқанд ва Афросиёб сопол кўза ва косалари, машҳур муҳаддис ал-Бухорийнинг XVII асрга мансуб «ас-Саҳиҳ» китоби нусхаси, Бухороча эркаклар тўнлари ва поябзаллар ҳамда бошқа буюмлардан иборат.

Ислом санъати биенналеси Дирия биеннале жамғармаси томонидан Саудия Арабистони Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Ўхшаш янгиликлар