• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.8°C
Detail image

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан изоҳ берди

23 июль куни тахминан соат 13.55 да Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 13.15 да 4 нафар номаълум шахслар Олтинтепа кўчасидаги дўконга кириб, 26 ёшли сотувчи Хумоюн И.га пичоқ билан таҳдид қилиб мобиль телефон ва 4.000.000 сўм пулни олиб, воқеа жойини тарк этишган.  

Кўрилган тезкор чоралар натижасида гумонланувчилар муқаддам судланган 47 ёшли Дмитрий Л., 43 ёшли Валентин Н., 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.лар эканликлари маълум бўлган.  

Айни вақтда 47 ёшли Дмитрий Л. ва 43 ёшли Валентин Н.лар қўлга олинганлар, 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.ларни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар