• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Юксак санъат асарлари, сермаҳсул ижод намуналари, истеъдодли юлдузлар, маданият ва санъат ривожи учун ўз ҳиссасини қўшаётган ижодкорлар орасидан «Янги Ўзбекистон юлдузлари»ни танлаш маросими илк бор ташкил этилди.

Ижтимоий тармоқларда Маданият ва туризм вазирлиги бир кунлик тадбир учун донаси 7 миллион сўмлик статуэтка, 2,5 миллионлик автомобиль ижараси ва бошқа харажатлар қилгани гапирилмоқда.

Аммо тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилган. Мукофотга номзодлар театр, цирк, мусиқа соҳасининг эстрада, анъанавий, академик, фольклор, бастакорлик, композиторлик, рақс, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, бадиий ижод ҳамда маданият ва санъатнинг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган соҳа вакиллари орасидан 20 та номинация бўйича саралаб олинди. 

Тадбирда эл ардоғидаги санъаткорлар, ёш ижодкорлар ва ОАВ иштирок этишди.

Илк бор ўтказилган «Янги Ўзбекистон юлдузлари» тақдирлаш маросимида
Йилнинг энг яхши эстрада аёл хонандаси — Нилуфар Усмонова
Йилнинг энг яхши эстрада эркак хонандаси — Жалолиддин Аҳмадалиев
Йилнинг энг яхши раққосаси — Дилноза Ортиқова
Йилнинг энг яхши созандаси — Дониёр Юнусов
Йилнинг энг яхши бадиий жамоаси — Суғдиёна Ўзбек халқ чолғулари комер оркестри
Йилнинг энг яхши театр актрёри — Аброр Мухиддинов

Йилнинг энг яхши театр актрисаси — Гуласал Раҳманова
Йилнинг энг яхши анъанавий эркак хонандаси — Хушнуд Солижонов
Йилнинг энг яхши анъанавий аёл хонандаси — Гулбаҳор Эрқулова
Йилнинг энг яхши ранг тасвир рассоми — Зебинисо Шарипова
Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши—  Ботир Ҳакимов
Йилнинг энг яхши кутубхоначиси — Фарҳод Жўраев
Йилнинг энг яхши вазирлик телелойиҳаси — «Актёр»
Йилнинг энг яхши маънавият тарғиботчиси — Жамила Шермуҳаммедова

Йилнинг энг яхши адиби (шоир) —Ботир Эргашев
Йилнинг энг яхши бастакор — Нодир Умаров
Йилнинг энг яхши цирк артисти — Стежка Вероника
Йилнинг энг яхши театр режиссёри — Асқар Холмўминов
Йилнинг энг яхши ёш бахшиси — Улдавлет Сарсенбаева
Йилнинг энг яхши опера ижрочиси — Умид Исроилов дея эътироф этилди.

Ўхшаш янгиликлар