• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.9°C
Detail image

Мамлaкатнинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси ўриндошлик асосида Венгриядаги элчи бўлди. Бу ҳақда "Замон" нашри ёзмоқда. 

Ўзбекистоннинг Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абат Файзуллаев ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Венгриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.

Янги элчи 1983 йилда Нукус шаҳрида туғилган. У 2000-2007 йиллар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро муносабатлар факультетида бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича таҳсил олган, 2009 йил эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Халқаро иқтисодий муносабатлар» мутахассислиги бўйича сиртқи бўлимини тугатган. Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар