Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд АҚШ долларига етган.
Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 927,9 млн АҚШ долларига ёки 6,2 % га ошган.
Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 38,5 % улушни эгаллаган. 3 ойда қарийб 6,1 млрд АҚШ долларига етган.
Ушбу давр мобайнида Республика ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагилардан иборат(АҚШ долларида):
- Хитой – 3 млрд
- Россия – 2,8 млрд
- Қозоғистон – 937,7 млн
- Туркия – 656,3 млн
- Корея – 544,1 млн
- Франция – 337,1 млн
- Германия – 268,1 млн
- Туркманистон – 235,2 млн
- Афғонистон – 224,8 млн
- Ҳиндистон – 213 млн