• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Бугун Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индекси 2022 йил натижалари эълон қилинди.

180 та давлат орасида Ўзбекистон 31 балл билан 126-ўринни эгаллади. Аҳамиятлиси мамлакатимиз балларини 3 тага ошириб, ўрнини 14 поғонага яхшилашга (2021 йилда 140 ўрин) муваффақ бўлди.

Маълумот учун: Коррупцияни қабул қилиш индекси 1995 йилдан буён эълон қилиниб келигандиган давлат тизимида коррупцияни қабул қилиниш даражасини акс этувчи ҳамда экспертлар ва ишбилармонлар сўрови асосида шаклланувчи 13 та манбалардан ташкил топган ҳар йиллик индекс ҳисобланади. Ўзбекистон мазкур манбаларнинг 7 таси бўйича баҳоланади.

Бунда 0 балл – коррупцияни қабул қилишда энг юқори кўрсаткич, 100 балл – энг паст шкала ҳисобланади.

Мамлакатимиз мазкур индексда сўнгги 6 йил давомида ўсиш суратларини қайд этаётган (2017 йилда 22 баллдан 2022 йилда 31 баллгача) давлат сифатида Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасининг аксилкоррупция ислоҳотларини тизимли равишда амалга ошираётган давлатлар қаторида қайд этилди.

Ўхшаш янгиликлар