• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.6°C
Detail image

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудудлари бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқни ташкил этади.  

Пойтахтимизда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-14° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар