2023 йил 1 ноябрь ҳолатига ҚҚС тўловчилар сони 192 059 тага етди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,2 % кўп.
Энг кўп ҚҚС тўловчилар қуйидаги соҳаларда:
- савдо – 59,6 минг;
- қишлоқ хўжалиги – 48,1 минг;
- саноат – 27,8 минг.
ҚҚС тўловчиларининг юқори ўсиш суръатлари қуйидаги соҳаларда кузатилмоқда:
- ахборот ва алоқа хизматлари – 41,4%;
- транспорт – 36,7%;
- хизмат кўрсатиш – 17,8%.