• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +26.7°C
Detail image

Хабарингиз бор, Президентнинг тегишли фармонига биноан, 2022 йил 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади. 

Шунингдек, 2022 йил 1 июндан бошлаб:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 920 минг сўм миқдорида (ҳозир 822 минг сўм);
  • базавий ҳисоблаш миқдори - 300 минг сўм миқдорида (ҳозир 270 минг сўм) белгиланди.

"darakchi.uz" Ўзбекистонда ойлик иш ҳақи ошиши муносабати билан айни пайтда фуқароларнинг қанча маош олишлари билан қизиқди ва аҳоли ўртасида сўровнома ўтказди.

Берилган жавобларга кўра, газета мусаҳҳиҳи 1,6 миллион сўм, мактаб ўқитувчиси 3 миллион сўм, телеканал ходими 3,5-4 миллион сўм, якка тартибдаги тадбиркор 4-5 миллион сўм, чўпонлик билан шуғулланувчи шахс 1,5-2 миллион сўм, оператор 5-6 миллион сўм, Кўзи ожизлар жамияти раиси 1,2 миллион сўм маош олади. Шунингдек, яна бир тадбиркорнинг маълум қилишича, унинг "қўлида" ишловчи ходимлар 1,5-2 миллион сўмдан иш ҳақи олишади.

Шунингдек, "darakchi.uz" сайтининг телеграм каналида ҳам "Сизнинг ойлик иш ҳақингиз қанча?" саволи остида сўровнома ўтказдик. Иштирокчиларнинг 58 фоизи 1-3 миллион сўм, 25 фоизи 3-5 миллион сўм, 10 фоизи 7-10 миллион сўм, 7 фоизи эса 5-7 миллион сўм атрофида иш ҳақи олишларини билдирган. 

Бундан ташқари, келтирилган изоҳларда, 1 миллион сўмга етмайдиган маошга эга бўлган юртдошларимиз ҳам борлиги маълум бўлди. 

Ўхшаш янгиликлар