• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.9°C
Detail image

Эрамиздан аввалги 329 йилда Искандар Мақдуний қўшини Ўрта Осиёга кириб келган.

Искандар вафотидан сўнг эрамиздан аввалги 312 йилда унинг саркардаси Салавк I Никатор ҳукмронлиги даври бошланган. Ўрта Осиёнинг жанубий музофотлари, шу жумладан, Бақтрия ва Суғдиёна ҳам салавкийлар томонидан назорат қилинган.

Салавк I нинг ўғли Антиох (эрамизгача бўлган 281-261 й) даврида Бақтрияда зарбхона ташкил этилган.

Чамаси, Суғддаги хусусий зарбхона ҳам айнан Салавкийлар даврида пайдо бўлган. Бу тўғрисида Антиох I ёки Антиох II томонидан эрамиздан аввалги 261 – 246 йилларда зарб этилган мис тангалар гувоҳлик беради.    

Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” нашри 15-жилди “Давлат Эрмитажи тўплами”.

Лойиҳа бош ҳомийси "Eriell Group" нефть хизматлари компанияси.

Ўхшаш янгиликлар