• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

ЮНЕСКО Ҳукуматлараро қўмитасининг 2023 йил 6 декабрда бўлиб ўтган  XVIII сессиясида Ўзбекистон муҳим муваффақиятни қўлга киритди: бир вақтнинг ўзида учта номинация Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди.

“Ўзбекистонда кулолчилик санъати” номзодлик тўплами баҳолаш комиссиясининг энг юксак олқишига сазовор бўлди. Бу ҳунармандчиликнинг чуқур тарихи, кулолчилик соҳасидаги билимларни безавол етказиш ҳамда ушбу санъат турини асраб-авайлашда ёшларнинг фаол иштирокига урғу беради.

Эрон, Озарбайжон, Тожикистон ва Туркия ҳамкорлигида “Безак санъати: наққошлик”, “Ифтор ва унинг ижтимоий-маданий анъаналари” номинациялари тақдим этилди.  

Янги номинациялар шарофати билан Ўзбекистон башарият тамаддуни учун аҳамияти эътироф этилган 15 та номоддий мерос ЮНЕСКО муҳофазасида эканидан фахрланади. Бу бой маданий меросни халқаро даражада тарғиб этиш ва ҳимоя қилишда муҳим қадамдир, дейилади Маданият ва санъатни ривожлантириш агентлиги хабарида.

Ўхшаш янгиликлар