• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Унда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди ва жами 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2та бронза медалини қўлга киритди

Улуғбек Рашитов, Жасурбек Жайсунов, Никита Рафалович ва Шуҳрат Салаев барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлишди ва терма жамоамиз ҳисобига 4 та ОЛТИН медални қўшиб қўйди! Бунгача мустақил Ўзбекистон тарихида ҳеч қачон Осиё чемпионатида 4 та олтин медаль қўлга киритилмаган эди!

Яна бир фахрланадиган жиҳат: ўзбекистонлик эркак таэквондочилар таэквондо ватанида яъни Жанубий Кореяда, таэквондо юртида катта бўлган спортчиларни олтин медаллар сони бўйича доғда қолдира олишди 4:3! Бундан ташқари эронлик эркак таэквондочилар бу Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчиларга ҳеч қандай қаршилик қила олишмади ва биронта олтин медални қўлга кирита олишмади.

Ўхшаш янгиликлар