• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +31.3°C
Detail image

  Куни кеча Тожикистоннинг "Синамо" телеканалида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган "Илҳақ" фильмининг тожик тилидаги намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, қардош халқ телевидение ва кинотеатрларида Жаҳонгир Аҳмедовнинг "Илҳақ" фильмидан ташқари Шохруҳ Расуловнинг "Халқ юраги”, Жавоҳир Қосимовнинг “Абдураҳмон Жомий”, Жасур Исҳоқовнинг “Ягона осмон остида” фильмларининг ҳам намойиши  бошланган.

Мазкур намойишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи доирасида амалга оширилмоқда. Қўшни давлатда ўзбек фильмларига бўлган талабнинг юқорилиги сабаб ҳам ушбу фильмлар Кинематография агентлиги ташаббуси билан таржима қилиниб, тожикистонликларга тақдим этилди.

 

Ўхшаш янгиликлар