• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Қашқадарё вилоятида бўлиб турган Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари билан учрашиб, ўқув йили якунлари ҳамда 2022 йил якунига қадар тизимда амалга ошириладиган вазифаларни муҳокама этди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар берди. 

Давлатимиз Раҳбарининг шу йили апрель ойида вилоятга ташрифи давомида халқ таълими муассасаларида ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш борасида белгилаб берган топшириқлари ижроси муҳокама этилди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, 2022 йилда Инвестиция дастуридан ташқари 20 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, қарийб 700 та мактабнинг мебель жиҳозлари янгиланади. Йил якунига қадар 92 та мактаб замонавий қиёфага келтирилади.

Вилоятнинг таълим мазмуни йўналишлардаги натижалари, мактабларда ўзгаришлар, соҳадаги ислоҳотлардан педагогларнинг хабардорлиги етарли эмаслиги таъкидланиб, туман ва шаҳар мудирлари огоҳлантирилди. “Ўз ишига ёндашув, дунёқараш ўзгармас экан, туманда натижа бўлмайди” деб таъкидлади вазир.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида таълим сифатини ошириш, мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, ҳар томонлама маънавий етук, мустақил дунёқарашга эга бўлган, мактабда олган билимларини ҳаётда қўллай оладиган битирувчиларни тарбиялашда педагогларнинг масъулияти тушунтириб берилди.  

Яқинда қабул қилинган 2022-2026 йилларда халқ таълими соҳасини ривожлантириш бўйича миллий дастур ва унинг ижросига қаратилган Фармон ва Қарорнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Қашқадарё вилоятида 2022 йил якунига қадар ҳар бир таълим муассасасида амалга ошириладиган манзилли ишлар, яъни “мактаббай” тизим орқали соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш зарурлиги, бунда педагоглардан тортиб, мактаб директори, туман халқ таълими бўлими ва вилоят бошқармаси ходимларининг шахсий жавобгарлиги белгилаб берилди.

Таълим муассасаларидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳудудий дастурлар ижросини ўз вақтида таъминлаш, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари билан биргаликда мактабларда ўқувчилар учун муносиб шароитларни яхшилаш, маҳаллий ҳокимликлар моддий-техник базасини, халқ таълими бўлимлари мактабдаги мазмун, яъни сифатли таълимни таъминлаб бериши зарурлиги тушунтирилди.

Ўхшаш янгиликлар