• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +36.1°C
Detail image

Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига кириш ва чиқиш имконини берувчи ёрдамчи йўл ўтказгичлар қурилиши муносабати билан “Қўйлиқ” деҳқон бозори ҳамда “Triumvirat-Qurilish” МЧЖга қарашла “Қўйлиқ” савдо мажмуаси давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилади ва мулк эвазига компенсация тўланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг “Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига рухсат бериш тўғрисида”ги қарорида сўз юритилади.

Қарорда Вазирлар Маҳкамасининг махсус фармойишига асосан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Қурилиш вазирлигининг “Фарғона йўли” кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига кириш ва чиқиш имконини берувчи ёрдамчи йўл ўтказгичлар қуриш таклифига розилик берилганлиги инобатга олиниши белгилаб қўйилади.

Ҳужжатда Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб жойлашган қуйидаги мулк объектлари олиб қўйилиши маълум қилинган.

Ўхшаш янгиликлар