• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: -1.4°C
Detail image

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома тузгани ҳақида хабар берилган эди. 

Шундан сўнг, ҳудудларда пандемиядан олдин навбатда турган фуқаролар рўйхатларини шакллантириш, авиақатнов жадвалларини ишлаб чиқиш, қўшимча тўловларни амалга ошириш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошлаб юборилди.

Айни кунларда, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ОАВ вакиллари ва мўмин-мусулмонлардан умра зиёрати бўйича жуда кўп саволлар бўлмоқда. Идора томонидан ушбу саволларга жавоблар тақдим этилди.

Умра сафари қачондан бошланади?

– Аллоҳ насиб этса, 2022 йил 22 январь куни биринчи рейсни Саудия Арабистонигa учиришга тайёргарлик кўрилмоқда. Шундан сўнг 25, 28 январь кунлари ҳам навбатдаги рейслар амалга оширилади. Келгусида муборак сафарга рейсларни сезиларли даражада ошириб борилади, инша Аллоҳ.

Бошланаётган умра сафарига қачон рўйхатга ёзилган фуқаролар жўнатилади?

– Жорий умра мавсумида биринчи навбатда пандемиядан олдин, яъни 2020 йил февраль ойи охирига қадар умра зиёрати учун тўловларни амалга ошириб, сафарга бора олмаган фуқаролар юборилади.

Умра тўлови қанча этиб белгиланди?

— Пандемиядан олдин, яъни 2020 йил февраль ойига қадар умра зиёрати учун охирги белгиланган тўловларни амалга оширганлар қўшимча равишда 4.770.000 сўм маблағ тўлайдилар. Ушбу қўшимча тўловни белгилашда, меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланган ҳолда тарқатиш, ўрнатилган бошқа карантин тартиб-қоидаларни таъминлаш, 15 фоиз Саудия ҚҚС солиғи каби сарф-харажатлар ҳам ҳисобга олинган. Шунингдек, Макка ва Мадина шаҳарларида энг замонавий меҳмонхоналар зиёратчиларимизга хизмат қилади...

 

 

Ўхшаш янгиликлар