• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришини ваъда қилган фирибгарлар ушланди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент. 

Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.в.” МЧЖ автомактаби раҳбари З.М. фуқаро Ш.Ж.нинг ишончига кириб, гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида Ш.Ж. ва унинг турмуш ўртоғига ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. фуқаро А.Қ.га 1 300 АҚШ доллари эвазига ўқув курсларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Самарқанд туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар У.Т. ва Ш.А. фуқаро М.А.га танишлари ёрдамида 1 000 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришларини айтиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


 

 

Ўхшаш янгиликлар