• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.3°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг  хабар беришича, Учкўприк туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан “Coca-cola ichimligi Uzbekiston – LTD” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган тадбирда, фуқаро М.Э.нинг хонадонида яширин цех ташкил қилгани, санитария ва гигиена талабларига жавоб бермайдиган шароитда “Coca-cola”, “Pepsi” ва “Fanta” номи остида салқин ичимликларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган. 

 Воқеа жойидан тайёр маҳсулотлар, бўш елим идишлар, рангли суюқлик ва бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар