• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

ФВВнинг хабар беришича,  қутқарувчилари томонидан Олмазор туманидаги ошхоналардан бирида юзага келган ёнғин бартараф этилган.

Маълум бўлишича, бугун, 26 июль куни соат 13:14да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган «Замондош» ошхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушади.

 Қисқа вақт ичида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойга жалб этилади.

 Бинонинг тахминан 400 кв.метр майдони ёнғиндан зарарланган. Ёнғин соат 13:33да ўраб олиниб, соат 14:31 батамом ўчирилган.

 Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти етиб борган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Ўхшаш янгиликлар